Албатта мақтов Аллоҳгагина хосдир. Ундан нафсимиз ва ишларимизнинг ёмонлигидан
паноҳ тилаймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кишини адаштирувчи , адаштирган кишини эса ҳидоят
қилгувчи йуқдир. Шериксиз , ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Унинг бандаси
ва элчиси деб гувоҳлик берамиз . У кишига , аҳлу-оилаларига , асҳобларига ва Қиёмат кунига
қадар уларга яхшилик билан эргашганларга Аллоҳнинг салоти ва саломлари булсин ! Сўнг:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу !
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Қуръони Каримда бандаларига бўлган неъматларини баён қилиб айтадики:
{ فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا }
{ إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا }
[ سورة الشرح 5 – 6 ]
«Бас , албатта хар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.»
«Албатта хар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.»
( “Шарҳ” сураси 5-6 оятлар)
Албатта хар биримиз Аллоҳ таъолонинг юқоридаги оятларда келган Илоҳий қонунлари ва ваъдаларини ўз хаётимизда кўриб гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Ислом Уммати ўз тарихида кўп маротаба бошидан кечиргани каби бугунги кунларимизда ҳам оғир ва машаққатли имтиҳон-мусибатларни бошидан кечирмоқда.
Шом диёрларидаги мусулмонларни салибчи ва шиа рофизий дин душманлари тарафидан замонавий қурол-аслаҳалар билан қатлиом қилинмоқда . Ироқнинг мусулмон халқи фақат сунний булганлари учунгина оғир зулмлар билан қатл қилинмоқда. Араканда, Ҳиндистонда, Непалда ва шу минтақаларга яқин бўлган жойларда аёллар, ёш болалар ва қариялар фақат мусулмон бўлганлари учунгина ўз уйларига қушиб тириклайин ёқиб юуборилмоқда. Ўрта Осиё ва Туркистон улкаларида мусулмонларни ўз динларига амал қилмай яшашга мажбур қилинмоқда . Динига амал қилган юз минглаб мусулмонларни эса қамоқларга ташлаб турли азоб уқубатлар билан зулм қилинмоқда ва ҳаттоки қатл қилинмоқда. Биринчи қибламиз бўлган Масжид Ал-Ақсо атрофидаги мусулмонлар ёшу-қари, аёлу-эркак ажратмасдан Яҳуд бузғинчилари томонидан қатл қилинмоқда ва шаҳар-уйлари вайрон қилинмоқда. Бундай жабр-зулмлар ер юзининг барча жойларида давом этаябди ва бундай зулмлар туфайли бутун дунё бўйлаб милионлаб мусулмонлар ўз уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлмоқдалар.
Лекин шу билан бирга албатта Ислом Умматига бўлаётган бундай оғир имтиҳон-мусибатлар билан бирга бир вақтни ўзида Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг муъмин бандаларига бўлаётган фазлу-марҳаматлари ҳам жуда кўпдир. Авваламбор бундай оғир имтиҳонларга қарамай муъмин-мусулмонларнинг ўз динларида сабот билан собитқадам бўлиб туришлари бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг муъмин-мусулмонларга бўлган фазлу-марҳаматларидандир. Шом диёрларининг мусулмон аҳли ва уларга бутун дунёдан ёрдамга келган муҳожирлар билан биргаликда кофир ва муртад дин душманларига оғир қақшатқич зарбалар бериб, катта-катта минтақаларни озод қилиб, кўплаб ғаниматларни қўлга киритишмоқда. Афғонистоннинг қаҳрамон мусулмон халқи эса мужоҳид-муҳожирлар билан елкама-елка турган холатда салибчилар иттифоқи ва уларнинг малайларини тор-мор қилиб минтақадан қочиб чиқишга мажбур қилишмоқда ва дини сабабли ҳижрат қилишга мажбур бўлаётган муҳожирларга ҳижрат қила олиш учун замин яратилмоқда. Бундан ташқари дунёнинг турли минтақалари Мали, Либя, Сомали, Яман, Ироқ , Шмолий Қавқоз, Покистон, Ҳиндистон, Миянма, Филиппин ва бошқа кўплаб минтақаларда мусулмонлар қайта оёққа туриб даъват ва жиҳодий фаолиятларни ривожлантириб боришмоқда. Ҳаттоки куфр диёрларида ҳам Ислом динига кенг кўламда даъват ишлари олиб борилиб дунё бўйлаб минглаб инсонлар Ислом динини қабул қилишмоқда. Албатта буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг фазлидандир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг мусулмонларга бўлган мана шундай неъматларидан бири Муборак Рамазон ойи ва фақат шу ойида бўладиган баракотлардир. Алҳамдулиллаҳ , Аллоҳнинг фазли билан Рамазон ойини ҳам ўтказдик. Ёзнинг энг иссиқ ва узун кунларига қарамай очлик ва чанқоқликда машаққат билан Рамазон ойининг рўзаси тутилди. Лекин, бу ойдаги машаққатлар билан бирга бир вақтни ўзида Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло диний ва дунёвий ишларимизда кўплаб баракотларни ато этти. Кўплаб футуҳот ва ғаниматлар қўлга киритилди. Ибодатлар қилиниб улуғ ажр-савобларга эга бўлишга имконлар бўлди. Рўзадорлар учун ваъда қилинган икки хурсандчиликнинг бири бўлган ифторликдан хар куни баҳраманд бўлиб турилди. Чанқоқлик босилди, томирлар ҳўлланди ва Аллоҳнинг изни билан ажр ҳам ҳосил бўлди. Ваниҳоят Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, мусулмонларнинг икки қувончли байрамларидан Муборак Рамазон ҳайитига ҳам етиб келинди.
Шу муносабат билан Ўзбкистон Исломий Ҳаракати мужоҳидлари, ансор ва муҳожирлари Ислом Умматининг барча мўъмин-мусулмонларини Муборак Рамазон ҳайитлари билан муборакбод этамиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолодан мўъмин-мусулмонларни ибодатларини қабул қилиб рўзадорларга ваъда қилинган иккинчи хурсандчиликлари Қиёматдаги ажрларини ҳам комил қилиб беришини, Ислом Умматини бугунги тафриқаларини ислоҳ қилиб саҳиҳ ақида устида бирлашишликларини, имтиҳон-мусибатлари ўрниги фатҳу-ғалаблар келишини сўраймиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ислом Умматининг асирларига нажот берсин, кофир золимларнинг зулмларидан қутқариб аҳлу-оилаларига қайтарсин, жароҳатланганларга дардга чалинганларга комил шифо ато этсин ва барча муъмин-мусулмонларга хурсандчилик, қувонч, бахт-саодат билан хаёт кечириб дин хизматида собит қадам бўлишликларини насиб этсин. Ислом Умматининг шаҳидлари ва марҳумларини гуноҳларини кечириб уларга раҳм қилсин.
Ўзбкистон Исломий Ҳаракати мужоҳидлари, ансор ва муҳожирлари хурсандчиликда ҳам, мусибат-қйғуларида ҳам, оғир-енгил холатларда ҳам Ислом Уммати билан бирга эканликларини билдириб, мўъмин-мусулмонлар ўзларининг солиҳ дуоларида бизларни ҳам эслаб туришларини умид қилиб қолган холда яна бир бор барча Ислом Умматини Муборак Рамазон хайитлари билан муборакбод этамиз.
Набийимиз ва саййидимиз Муҳаммад Мустафога Аллоҳнинг салоти ва саломлари бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу !
Ҳижрий 1437 йил, 30-рамазон, сешанба
__________________
To inquire about a translation for this statement for a fee email: [email protected]
New statement from the Islamic Movement of Uzbekistan: "Greetings to the Islamic Nation on the Occasion of the End of Ramaḍān"
Posted on